Узбек O'zbek
Зидан «Валенсия»га қарши ўйиндан кейин: «Биз курашни давом эттирамиз»
Якшанба, 28 Январ
3196

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 21-турида «Валенсия» устидан қозонилган йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоа имкониятларига ишона бошлади.

«Менга ҳар куни саволлар беришади, аммо мен ўзгармайман. Ўзим одатланган услубда ишлашни давом эттираман.

Бугунги ғалабада иштирок этган барчага миннатдорчилик билдиришни истардим. Жамоанинг жисмоний ҳолати аъло даражада, бизда жисмоний эмас, руҳий муаммолар кўзга ташланганди.

Бу ўйин натижасидан жуда катта қониқиш ҳосил қилдим, йигитлар тактик жиҳатдан мукаммал ўйин кўрсатишди. Учрашувнинг бошланғич қисмидаги ҳаракатларимиз ғалабмизни таъминлади.

Чемпионлик пойгасими? Вазият ўзгармаган, кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.

Футболда ўйинлар кўп бўлгани яхши. Биз чемпионатда курашни давом эттиради, мавсум якунига қадар ўйинлар кўп», – дея Зиданнинг сўзларини келтирган Marca.

Маълумот учун, айни вақтда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида 38 очко билан тўртинчи ўринда ва пешқадам «Барселона»дан 16 очко ортда қолган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз