Узбек O'zbek
Статистика. Роналду пенальтидан 100-голини урди
Якшанба, 28 Январ
2689

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 21-турида «Валенсия» дарвозасини икки марта пенальтидан ишғол этди. Валенсиядаги «Месталья» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

15-дақиқада «Реал»нинг қарши ҳужуми Криштиану Роналдунинг «Валенсия» жарима майдонида йиқилиши (Мартин Монтойя уни йиқитганди) билан якунланиб, пенальти белгиланди ва жабрланувчининг ўзи уни аниқ ижро этди. 37-дақиқада Монтойя энди Карима Бенземани йиқитди ва бу сафар ҳам Роналду 11-метрли нуқтадан адашмади.

Португалиялик футболчи шу тариқа фаолиятида 100-марта пенальтидан урилган голини нишонлади (бошқа клублар ва миллий терма жамоадаги голлар билан қўшиб ҳисоблаганди).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз