Узбек O'zbek
Зидан 2 кундан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин
Шанба, 27 Январ
15523

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «жар ёқасида турибди», деб ёзади Soccer.ru.

Франциялик мутахассис Ла Лигадан ўрин олган «Валенсия» клубига қарши ўйинда мағлубиятга учраса, зудлик билан ишдан олинади.

Маълумки, жамоа Испания чемпионатида пешқадам «Барселона»дан 19 очко ортда қоляпти. Мамлакат кубогида эса қуйи Лига вакилига ютқазиб, мусобақани эрта тарк этди. Энди мадридликлар бор умидини Чемпионлар Лигаси ўйинларига қаратишга мажбур. У ерда жамоани «ПСЖ» клуби кутиб турибди. 

Аввалроқ, «Реал» «ПСЖ» тўсиғидан ўтолмаса, Зидан клубни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо иш бунгача етиб бормаслиги мумкин. Агар 27 январь куни «Реал» сафарда «Валенсия»га ютқазса, Зиданнинг паттаси қўлига тутқазилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз