«Роналду умуман Мессига ўхшамайди» - Тевес
Jan. 27, 2018, 8:35 p.m. 9325

«Бока Хуниорс» ҳужумчиси Карлос Тевес дунёнинг энг яхши футболчилари - Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Роналду умуман Мессига ўхшамайди. Лео фаолиятини бошлаганида, спортзалга умуман бормас эди. Криштиану эса эрталабдан кечгача спортзалда шуғулланган.

Роналду энг яхши бўлиш учун кўп меҳнат қилди, Лео эса ўз-ўзидан бунга эришди. Бу уларнинг орасидаги асосий фарқдир. Месси умуман бошқача ўйнайди. Ҳар бир ўйинда учтадан гол уриш - унинг учун оддий ҳол», – деб Тевес сўзларини келтирмоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз, Карлос Тевес «Манчестер Юнайтед»да Роналду билан, Аргентина терма жамоасида Месси билан бирга ўйнаган.