Маскерано Хитой клубига ўтгани тасдиқланди
Jan. 24, 2018, 3:02 p.m. 4487

Каталониянинг «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради.

Испан клуби расмий сайти 33 ёшли аргентиналик футболчининг Хитой суперлигаси вакили «Ҳэбэй Чайна Форчун» клубига ўтганини тасдиқлади.

Олдинроқ «Барселона» 7,5 йиллик фаолиятидан сўнг Маскерано жамоани тарк этишини эълон қилганди. У «Барса» билан 18та совринни ютишга муваффақ бўлганди.