«Ювентус» ғалабали серияни давом эттирди
Jan. 23, 2018, 8:24 a.m. 1186

«Ювентус» Италия А Сериясининг 21-турида «Женоа»ни енгди. Туриндаги «Альянц — Ювентус» ўйингоҳида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида Дуглас Коста Марио Манжукичнинг пасини голга айлантирди - 1:0.

«Ювентус» шу тариқа Италия чемпионатида қаторасига бешинчи ғалабасига эришди. «Женоа» 4 учрашув давом этган мағлубиятсиз сериясини тўхтатди.

Эндиликда «Ювентус» очколари сонини 53тага етказди ва А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. «Женоа» эса 21 очкоси билан 15-ўринда.

Италия чемпионати
21-тур

Ювентус – Женоа 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 16 Дуглас Коста.
Ювентус – Шченсни, Лихтштайнер (Бардзальи, 84), Бенатия, Кьеллини, Алекс Сандро (Асамоа, 76), Хедира (Стураро, 70), Пьянич, Матюиди, Дуглас Коста, Игуаин, Манжукич.
Женоа – Перин, Иццо, Сполли, Россеттини, Рози, Ригони (Галабинов, 46), Омеонга, Бертолаччи, Лаксальт, Таарабт (Лазович, 68), Пандев (Лападула, 78).
Огоҳлантиришлар: Сполли (25), Рози (44), Алекс Сандро (67), Пандев (72), Перин (84), Галабинов (85).