7та. «Реал» «Депортиво»га шунча гол урди
Jan. 21, 2018, 10:20 p.m. 8015

Испания чемпионатининг 20-турида «Реал» «Депортиво»ни қабул қилди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 7:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида Гарет Бэйл, Криштиану Роналду ва Хосе Игнасио Начо иккитадан гол уришди, яна бир гол Лука Модрич номига ёзилди. «Депортиво»нинг ягона голига Адриан Перес муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Реал» Примерада 2018 йилдаги илк ғалабасига эришди. Мадридликлар ички чемпионатда 3 учрашувдан иборат бўлган ғалабасиз сериясига чек қўйишди.

Эндиликда «Реал» 35 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринда, «Депортиво» 16 очкоси билан – 18-поғонада жойлашган.

Испания чемпионати
20-тур

Реал Мадрид – Депортиво 7:1 (2:1)
Голлар: Начо (32, 88), Бэйл (42, 58), Модрич (68), Роналду (78, 84) – Адриан (23).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Модрич (Ковачич, 76), Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 82), Роналду, Майораль (Бензема, 64).
Депортиво: Мартинес, Шер, Луизинью, Хуанфран, Альдо Оне, Москера (Экспосито, 48), Гильерме, Борхес (Чолак, 54), Адриан, Перес, Андоне (Хиль, 79).
Огоҳлантиришлар: Андоне (38), Перес (56).