Дарвозабон аҳмоқона гол ўтказиб юборди (видео)
Jan. 20, 2018, 11:18 a.m. 7393

Ҳиндистон чемпионатидан ўрин олган «Черчилль Бразерс» - «Шиллонг Лайонг» ўйини 2:0 ҳисобида якунланди. 

8-дақиқада дарвозабоннинг аҳмоқона хатосидан сўнг ўтказиб юборилган гол меҳмонларга панд берди.

«Черчилль» ҳимоячиси Мандей Осажи тўпни жарима майдонига оширганида, дарвозабон Пхурба Темпа Лаченпа уни илиб олиш учун югуриб чиқди, бироқ ушлаб қололмади.

 «Черчилль» Ҳиндистон чемпионатида 11-ўринда боряпти, «Шиллонг» 2-ўринни эгаллаб турибди.