Топ-10 эсда қоларли трансфер алмашувлари
Jan. 19, 2018, 6:54 p.m. 10138

«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес тез орада «Манчестер Юнайтед»га ўтади. Манкунианликлар яримҳимоячиси Генрих Мхитарян эса «канонирлар» сафини тўлдиради.

Бу эҳтимолий трансфер алмашувидан олдин, FourFourTwo нашри шунга ўхшаш битимлар ва ундан фойда кўрган жамоалар ҳақида мақола тайёрлади.

1. Энди Коул билан Кит Гиллеспи + 6 млн фунт
«Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл»
Битимдан фойда кўрган клуб: «Манчестер Юнайтед» 

2. Златан Ибраҳимович билан Самюэл Это'О + 35 млн фунт
«Барселона» ва «Интер» 
Битимдан фойда кўрган клуб: «Интер»

3. Фабио Каннаваро билан Фабиан Карини 
«Интер» ва «Ювентус» 
Битимдан фойда кўрган клуб: «Ювентус» 

4. Роберто Карлос + 1 млн фунт билан Иван Саморано 
«Интер» ва «Реал» 
Битимдан фойда кўрган клуб: «Реал» 

5. Франческо Коко билан Кларенс Зеедорф 
«Милан» ва «Интер» 
Битимдан фойда кўрган клуб: «Милан»

6. Эшли Коул билан Вильям Галлас + 5 млн фунт
«Арсенал» ва «Челси» 
Битимдан фойда кўрган клуб: «Челси»

7. Жермейн Дефо билан Бобби Замора + 7 млн фунт
«Тоттенҳэм» ва «Вест Ҳэм»
Битимдан фойда кўрган клуб: «Тоттенҳэм»

8. Куарежма + 13,2 млн фунт билан Деку
«Барселона» ва «Порту» 
Битимдан фойда кўрган клуб: «Барселона» 

9. Неманья Матич + 20 млн фунт билан Давид Луиз 
«Бенфика» ва «Челси» 
Битимдан фойда кўрган клуб: «Челси» 

10. Иан Райт билан гантеллар
«Кристал Пэлас» ва «Гринвич Боро»
Битимдан фойда кўрган клуб: «Кристал Пэлас»

Иан Райт фаолиятини «Гринвич Боро» ҳаваскорлар клубида бошлаган. Уни «Кристал Пэлас» скаутлари пайқаб қолган ва футболчига синов шартномасини, клубига эса гантеллар тўпламини таклиф қилганлар.
Кейинчалик Райт «Арсенал»га ўтиб, жамоа юлдузига айланган.