«Ростов» Сигурдссон трансферини эълон қилди
Jan. 19, 2018, 9:47 a.m. 2610

«Ростов» Англиянинг «Фулҳэм» клуби билан Исландия терма жамоаси ҳимоячиси Рагнар Сигурдссон трансфери бўйича келишувга эришди. 31 ёшли футболчи ҳам «Ростов» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олган.

«Мен «Ростов»га қўшилганимдан жуда хурсандман, бу клубда Исландия термасидаги шерикларим ҳам ўйнайди. Жамоада ажойиб муҳит мавжуд. Ишонаманки, бу тўғри қарор бўлди ва мен жамоа ўз мақсадларига эришиши учун бор имкониятимни ишга соламан», — деган Сигурдссон.

Мавсумнинг биринчи қисмини ушбу футболчи Қозоннинг «Рубин» клубида ижара асосида ўтказганди. «Ростов» Сигурдссоннинг фаолиятидаги учинчи рус клуби бўлди — у «Фулҳэм»га ўтишдан олдин «Краснодар» шарафини ҳам ҳимоя қилганди.

Жорий мавсумда ушбу исландиялик футболчи «Рубин» сафида 12 учрашув ўтказган (шундан 11таси — бошлағич таркиб).