«ПСЖ»да 8:0 ҳисобидаги ғалаба. Неймар Париждаги илк покерини расмийлаштирди
Jan. 18, 2018, 8:22 a.m. 5484

«ПСЖ» Франция чемпионатининг 21-турида «Дижон»ни йирик ҳисобда енгди. Париждаги «Парк де Пренс» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 8:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу парижликлар клубининг турнирда қаторасига бешинчи учрашувда ғалаба қозониши бўлди.

Неймар голларнинг 4тасига муаллифлик қилди ва яна 2 голга пас берди. Бу Неймарнинг Париж клубидаги илк покери бўлди, у тўртинчи голини пенальтидан урди. Ўйинда Анхель Ди Мария дубль қайд этди, Эдинсон Кавани ва Килиан Мбаппе биттадан гол уришди.

«ПСЖ» энди 56 очко билан турнир жадвалида яккапешқадамликни давом эттирмоқда. «Дижон» 25 очкоси билан 11-ўринда жойлашган.

Франция чемпионати
21-тур

ПСЖ – Дижон 8:0 (4:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 4 Ди Мария, 2:0 – 15 Ди Мария, 3:0 – 21 Кавани, 4:0 – 42 Неймар, 5:0 – 57 Неймар, 6:0 – 73 Неймар, 7:0 – 77 Мбаппе, 8:0 – 83, пенальти Неймар.
ПСЖ – Ареоля, Менье, Тиаго Силва, Кимпембе, Берчиче, Верратти (Нкунку, 61), Ло Чельсо (Рабьо, 78), Дракслер, Ди Мария (Мбаппе, 68), Кавани, Неймар.
Дижон – Рене, Розье, Варро (Хаддади, 46), Ямбере, Шафик, Абед (Массуэма, 62), Квон Чхан Хун, Марье, Шека (Бальмон, 72), Саид, Жанно.
Огоҳлантириш: Массуэма (63).