«Футбол ҳеч қачон табассумингни унутмайди» - Месси кумирига таъсирли хат ёзди
Jan. 18, 2018, 5:32 p.m. 7547

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши Роналдиньо билан илиқ хайрлашди.

Маълумки, бразилиялик футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

«Сени ёнингда ўйнаб, жуда кўп нарсани ўрганганимни ҳар доим айтганман. Биринчи марта кийиниш хонасига кирганимда, сен туфайли жамоага қўшилиб кетишим осон бўлганини ҳеч қачон унутмайман.

Омадим келиб, сен билан жуда кўп нарсаларни баҳам кўрганман ва бу мени жуда қувонтиради. Сен нафақат тўп афсунгарисан, балки буюк инсондирсан, бу эса энг муҳимидир.

Кетишга қарор қилган бўлсанг-да, футбол табассумингни ҳеч қачон унутмайди. Рони, сенга энг яхши тилакларим» - деб мурожаат қилди Месси ўз фейсбук саҳифасида.