Роналдиньо фаолиятини расман якунлади
Jan. 17, 2018, 9 a.m. 6143

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо ўз фаолиятини расман якунлади. 37 ёшли ҳужумчи фаолиятини якунлагани ҳақида унинг акаси Роберто де Ассис Морейра хабар қилди. Роналдиньонинг профессионал фаолиятидаги сўнгги жамоасига «Флуминенсе» айланди, у бу клубни 2015 йилнинг сентябрида тарк этди. Охирги пайтларда 2002 йилги жаҳон чемпиони турли кўргазмали учрашувларда иштирок этиб келаётганди.

«У тугатди. Бу охири. Биз Россиядаги жаҳон чемпионатидан сўнг, августда қандайдир катта ва чиройли нарсани қиламиз. Бразилия, Европа ва Осиёда бир нечта тадбирларни ташкиллаштирамиз. Албатта, Бразилия термаси билан учрашув ҳам бўлиб ўтади», - дея маълум қилди «ПСЖ», «Барселона» ва «Милан» собиқ ҳужумчисининг акаси Globo Esporte’га берган интервьюсида.