Моуриньо янги шартномани имзолашга жуда яқин турибди
Jan. 17, 2018, 8:31 a.m. 3979

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин вақт ичида клуб билан янги шартномани имзолайди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Музокаралар ўтган ойда тезлашган ҳамда энди томонлар келишувга эришган. Манба маълумотларига кўра, 54 ёшли португалияликнинг манчестерликлар билан янги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Бундан ташқари, уни яна 12 ойга чўздириш имкони ҳам бор. Моуриньо ҳали янги шартномага расман қўл қўйиши керак, бироқ бу фақат расмиятчилик бўлиши айтилмоқда.

Моуриньо «МЮ»ни 2016 йилда қабул қилиб олди, унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. «Қизил иблислар» португалиялик мутахассис қўл остида учта совринни қўлга киритишди.