Ла Лига президенти чемпионатдаги рақобатнинг пасайганидан хавотирда
Jan. 17, 2018, 1:58 p.m. 3068

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания чемпионатида рақобат даражасининг ўсишини истаяпти.

«Ла Лигада «Барселона» ёки «Реал» ғалаба қозонса, бундан хавотир олмайман. Бироқ, чемпион 100дан ортиқ очко жамғарса, шундан ташвишланаман.

20та жамоа иштирок этадиган Лига ғолиби 80-85 очко жамғариши керак, ким ғалаба қозонишининг аҳамияти йўқ. 

Бизда иккита жамоа қаттиқ рақобатлашяпти, аммо учинчи жамоа ҳам бунга аралашса жуда зўр бўларди. Ўйинларнинг натижаларини олдиндан башорат қилиш осон бўлса, бу ёмон. Агар чемпион 100 очко жамғарадиган бўлса, башорат қилиш жуда осонлашади» - деди Тебас.