«Клуб ҳар куни мени нонушта билан тўйдиряпти» - Роналду «Реал» раҳбариятидан нолиди
Jan. 17, 2018, 1:08 p.m. 8881

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду амалдаги шартномасини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги ваъдалардан чарчаганини, иш ҳамон ўрнидан қўзғалмаганидан нолиди.

«Клуб ҳар куни мени нонушта билан тўйдиряпти. Гап пулда эмас, балки обрўда», – деб футболчи сўзларини келтирмоқда El Mundo.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Реал»да камида 40 миллион евро маош олишни истамоқда. У айни пайтда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «ПСЖ» етакчиси Неймардан кам пул ишлаб топаётганидан норози.