«Боруссия» Обамеянг учун ўринбосар топди
Jan. 17, 2018, 12:48 p.m. 2965

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Челси» ҳужумчиси Миши Батшуайи хизматига қизииқш билдиряпти.

Bild хабарига кўра, немислар бельгиялик футболчининг Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнини босишига ишонмоқда.

Аввалроқ, Обамеянг яқин орада 70 млн евро эвазига «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

24 ёшли Батшуайига «Севилья» ва «Вест Ҳэм Юнайтед» ҳам қизиқмоқда.