Россия Суперкубоги баҳси Қатар ёки Қозоғистонда ўтиши мумкин
Jan. 16, 2018, 6:34 p.m. 1228

Россия футбол Премьер-лигаси (РФПЛ) 2018 йилги Суперкубок баҳсини ўтказиш учун Қатар ва Қозоғистондан таклиф олган.

Бу ҳақда ташкилот раҳбари Сергей Прядкин хабар бермоқда.

«Қатар ва Қозоғистон футбол федерациясидан Суперкубок баҳсини ўтказиш бўйича таклиф олдик. Буни муҳокама қиляпмиз. Февраль ойининг бошида бу ҳақда бир қарорга келамиз».

Россия Суперкубоги 2003 йилдан буён ўтказилмоқда. 2017 йилдаги баҳс Москванинг «Локомотив» стадионида ўтказилган эди.