Райан Гиггз «МЮ»дан кетгач, руҳшунос ёрдамига эҳтиёж сезганини эслади
Jan. 16, 2018, 12:15 p.m. 1275

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан сўнг руҳшунос ҳузурига боргани ҳақида эслади. 

«Бу менга дунё фақат футболдан иборат эмас, балки катта бир олам эканини кўришим учун кўзимни очганди. «МЮ»ни тарк этганимдан сўнг ростан ҳам руҳшунос билан гаплашиб олгандим. Ўшанда мен худди мактабни тугатиб янги ҳаёт йўлини бошлагандек бўлгандим. Бир неча кун давомида қиладиган иш топа олмай қолгандим ва шунда кўмакка эҳтиёж сезганман.

Бу менга ёққанди. Футбол ўйнаб юрган вақтларимда руҳшуносга эҳтиёж сезмаганман, аммо бу ерда гап вақтни беҳуда сарфламаслик учун кечаётган ҳар бир детал ҳақида бормоқда. Бу менга ёрдам берганди, сабаби «МЮ» тизимидан номаълум йўл томон кетгандим. Аммо бу вақтда қўрқишдан кўра, завқланиб яшашга муваффақ бўлдим. Шу билан бирга футболни жуда ҳам соғингандим. Шу боисдан қайтганим учун ҳам хурсандман 

Албатта, бу ерга келишдан олдин Алекс Фергюсон билан маслаҳатлашгандим. Агар бу ишни қилмаганимда катта хатога йўл қўйган бўлардим. Бу ҳар доимгидек нисбатан қисқа суҳбат бўлди. У мени табриклади ва келгусидаги фаолиятимга омад тилаб, қандай ёрдам керак бўлса, беришга тайёр эканини айтди. Кимдандир ўрганишим керак бўлса, бу борада омадим келган, албатта. Шу билан бирга ўзим индивидуал тарзда мураббийлик фаолиятимни олиб бормоқчиман», – деяя гапириб ўтган Гиггз.