«ПСЖ» Роналдуни олишга тайёр, фақат бир шарт билан
Jan. 16, 2018, 10:26 p.m. 31184

«ПСЖ» клуби «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан шартнома имзолашга тайёр, деб хабар беради Goal.

Бироқ, парижликлар фақат бир шарт билан унинг трансферини амалга оширмоқчи: «Реал» ҳужумчи Неймарни қўлга киритиш учун қилаётган ҳаракатларини тўхтатишга кафолат бериши шарт.

Аввалроқ, «Реал» президенти Флорентино Перес португалиялик агент Жорже Мендеш билан суҳбатлашиб, Роналду ўзига бошқа клуб излаши мумкинлигини айтган эди.