Погба — топ-5 лигаларнинг энг яхши ассистенти
Jan. 16, 2018, 12:54 p.m. 3826

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба АПЛ жорий мавсумида ажойиб кўрсаткичга эришяпти.

Жароҳати туфайли, Премьер-лигада атиги 13та ўйин ўтказганига қарамай, футболчи 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. Бундай кўрсаткичга топ-5 лигаларнинг бир қанча футболчилари ҳам эришган, аммо улар Погбага нисбатан кўпроқ ўйин ўтказган.

Топ-5 Европа чемпионатларининг энг яхши ассистентлари:

1.Поль Погба, МЮ (13та ўйинда 9та узатма)
2. Неймар, ПСЖ (14та ўйинда 9та узатма)
3. Филипп Макс, Аугсбург (18та ўйинда 9та узатма)
4. Лерой Сане, Манчестер Сити (21та ўйинда 9та узатма)
5. Кевин Де Брюйне, Манчестер Сити (23та ўйинда, 9та узатма).