Ла Лига декабрь ойида энг яхши бўлиш учун номзодларни эълон қилди
Jan. 16, 2018, 1:12 p.m. 4389

Ла Лига декабрь ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун уч нафар номзодни эълон қилди.

Ғалабага «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес, «Алавес» яримҳимоячиси Ибаи Гомес ва «Эйбар» яримҳимоячиси Такаси Инуи даъвогарлик қиляпти.

Декабрь ойида Суарес 5та гол урган, Ибаи Гомес ҳисобида 4та ўйинда урилган 4та гол бор, Инуи 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.