ФИФА ганалик ҳакамни футболдан умрбод четлатди
Jan. 16, 2018, 1:43 p.m. 4632

Ганалик ҳакам Жозеф Лампти ФИФА томонидан умрбод дисквалификация қилинди.

Рефери ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган ЖАР - Сенегал ўйинида, тўпни қўли билан ўйналган деб ҳисоблаб, пенальти белгилаган эди. Аммо, такрорий лавҳада тўп футболчининг тиззасига теккани маълум бўлганди.

ФИФА ташкилоти баёнотига кўра, Лампти ўзи иштирок ўйинларга букмекерлик идораларида пул тиккан. Айнан шу нарса унинг кўплаб «хатоларга йўл қўйиши»га сабаб бўлган. 43 ёшли ҳакам «ўйин натижасига қасддан таъсир қилиш»да айбланган. Хусусан, ЖАР – Сенегал ўйинида, 5та букмекерлик идораси Лампти йўл қўйган хатога кўплаб пул тикилганини аниқлаган.

Жозеф Лампти ФИФА қарори юзасидан Спорт арбитраж судига шикоят қилган эди. Бироқ, ташкилот ФИФА қарорининг қонуний эканини тан олди.