Бир қоп пул. Санчес «МЮ»га ўтса дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига киради
Jan. 16, 2018, 2:04 p.m. 4806

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Алексис Санчесни «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Генрих Мхитарянга алмашишга рози бўлган. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Алексис «Юнайтед» билан тузиладиган шартнома борасида келишиб олган. Эндиликда Мхитарян «Арсенал» билан бу борада бир тўхтамга келиб олиши керак бўлади.

Санчес «МЮ» билан 4,5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда . Унинг Манчестер клубида оладиган маоши 21 млн фунт стенрлингни ташкил қилади. Бу салкам 26 миллион евро деганидир. Натижада Санчес дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчилари рўйхатида Месси, Неймар ва Криштиану Роналдудан сўнг 4-ўринга жойлашади.

Айнан юқори маош сўралгани сабаб Санчес «Манчестер Сити»га ўтмайдиган бўлди. Гвардиола клубда энг юқори маош олувчи футболчи Кевин де Брюйне ҳафтасига 200 минг фунт маош олганида Санчесга катта пул тўлаб, клубдаги атмосферани бузишни истамади.