Франция чемпионати. «ПСЖ» яна илгарилади ва бошқа натижалар
Jan. 15, 2018, 9:59 a.m. 2377

Франция чемпионатининг 20-турида «Нант» ўз майдонида «ПСЖ»ни қабул қилди. «Ля Божуар – Луи Фонтено» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голни 12-дақиқада Анхель Ди Мария урди, уни Эдинсон Кавани голли пас билан таъминлаганди. Ўйин охирида «Нант» бир киши кам бўлиб қолди, жамоа ҳимоячиси Диего Карлосга ҳакамни йиқитиб юборгани учун қизил карточка кўрсатилди. Шу тариқа, парижликлар Лига 1 доирасида қаторасига тўртинчи ғалабани нишонлади ва турнир жадвалидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Биринчи ўриндаги «ПСЖ»да айни вақтда 53 очко мавжуд, «Нант» 33 очкоси билан бешинчи ўринда жойлашган.

«Лион» ва «Анже» учрашувида дуранг ҳисоб қайд этилди. Лиондаги «Стад де Люмьер» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, лионликларнинг турнирдаги тўрт учрашувдан иборат ғалабали серияси якунланди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида Карл Токо Экамби пенальтидан ҳисобни очганди. Иккинчи бўлим дебютида Набиль Фекир жавоб голини урди. 84-дақиқада Флавьен Тэт иккинчи сариқ карточкасини олди ва меҳмонлар ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишди.

Эндиликда «Лион» 42 очко тўплаган ҳолда «Монако» билан 2-3 ўринларни бўлишиб турибди. «Анже» 19 очкоси билан 18-поғонада.

Франция чемпионатининг 20-тури доирасида яна бир учрашув «Сент-Этьен» ва «Тулуза» ўртасида кечди. Лиондаги «Жеффруа-Гишар» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голлар Ассан Диусе ва Роберт Берич номига ёзилди. Шу тариқа, «Сент-Этьен» Франция чемпионатида 10 учрашувга чўзилган ғалабасиз сериясини тўхтатди. «Тулуза» турнирда қаторасига учинчи марта мағлубиятга учради.

«Сент-Этьен» айни вақтда 23 очко билан турнир жадвалининг 14-ўрнида, «Тулуза» 19 очкоси билан 18-ўринда қолмоқда.

Франция чемпионати
20-тур

Нант – ПСЖ 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 12 Ди Мария.
Нант – Тэтэрушану, Авазьем, Диего Карлос, Паллуа, Лукас Лима, Дюбуа (Томассон, 81), Туре, Андрей Жиротто (Нгом, 72), Бамму (Илоки, 66), Ронжье, Сала.
ПСЖ – Ареоля, Дани Алвес, Маркиньос, Кимпембе, Курзава, Верратти, Ло Чельсо, Рабьо, Мбаппе, Кавани (Менье, 68), Ди Мария (Нкунку, 80).
Огоҳлантиришлар: Верратти (15), Диего Карлос (29), Паллуа (41), Дани Алвес (60).
Четлатиш: Диего Карлос (90).

Лион – Анжер 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 14, пенальти Токо-Экамби, 1:1 – 47 Фекир.
Лион – Антони Лопеш, Рафаэл, Марсело, Морель, Марсал, Тузар, Ауар, Корне, Фекир, Депай (Ндомбеле, 71), Маолида (Гуири, 72).
Анжер – Бютель, Манко, Траоре, Тома, Бамба, Сантамария, Фюльжени (Кривелли, 71), Те, Мангани (Пюйо, 79), Капель (Кеткеофомфон, 63), Токо-Экамби.
Огоҳлантиришлар: Тузар (21), Те (36), Бамба (39), Фюльжени (45), Рафаэл (53).
Четлатиш: Те (84).

Сент-Этьен – Тулуза 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Берич, 2:0 – 86 Диуссе.
Сент-Этьен – Мулен, Теофиль-Катрин, Лакруа, Перрен, Силва, Дабо, Пажо (Сельнэс, 11), Бамба, Кабелла, Амума (Диуссе, 57), Берич (Монне-Паке, 76).
Тулуза – Лафон, Амьен Аду, Диоп, Жюльен, Силла, Сангаре, Блен, Имбула (Саного, 69), Сомалиа (Дурмаз, 76), Делор (Жан, 60), Градель.
Огоҳлантиришлар: Градель (38), Делор (44), Силва (47), Дабо (80), Амьен Аду (90).