ЦСКА Аҳмад Мусани қайтармоқчи
Jan. 15, 2018, 9:56 p.m. 2367

«Лестер» ҳужумчиси Аҳмад Муса яна ЦСКА клубига қайтиши мумкин, деб ёзади AOIFootball.

Нигериялик ҳужумчи 2017/18 мавсуми охирига қадар, Россия клубида ижара асосида тўп суриши режалаштирилмоқда.

Муса АПЛ клубларидан бирида фаолиятини давом эттирмоқчи эди, аммо ҳеч бир клуб унга қизиқиш билдирмади. Футболчининг ўзи ЖЧ-2018да иштирок этиш учун, ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Муса 2012 - 2016 йилларда ЦСКА шарафини ҳимоя қилган ва 164та ўйинда 54та гол урган. У Россиянинг уч карра чемпиони ва икки карра Суперкубок соҳибидир. Шунингдек, Россия кубогини бир марта қўлга киритган.