Жозе Моуриньо Контедан ҳазар қилишини айтди
Jan. 14, 2018, 9:39 a.m. 4495

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью «Челси» устози Антонио Конте билан муносабатларидаги зиддият ҳақида фикр юритди.

«Қачонки, бир инсон иккинчисини ҳақоратласа, жавоб реакцияси бўлади.

У мени биринчи марта ҳақоратлаганида, мен жавоб қайтарганман. Биламан, менинг жавобим уни кўмиб қўйган. Кейин у мени яна ҳақорат қилди. Мен энди унга бошқачароқ реакция билдираман. Мен ундан жирканишимни билдираман.

Мен учун кимдандир нафратланиш - барчаси якунланганини ифодалайди», – деган Моуриньо Four Four Two нашрига.