ЖЧ-2026 мезбонлиги учун яна бир давлат расмий ариза топширди
Jan. 14, 2018, 4:15 p.m. 6666

Марокаш саноат вазири Мулай Хафид ал-Аламий қирол Муҳаммд VI  номидан Халқаро футбол Иттифоқига (ФИФА) 2026 йилги ЖЧ мезбонлигини қабул қилиш бўйича ариза юборди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, марокашликлар аризани Европадаги қўшни давлат Испания билан бирга топширишни истаган. Бироқ ҳозирча Испания томони бунга ҳеч қандай жавоб бермаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари 48 терма жамоа иштирок этадиган илк мундиалга мезбонлик қилиш учун ариза топширганди. 2026 йилги ЖЧ мезбони 13 июнь куни аниқланади.