Статистика. «Реал» 12 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда
Jan. 14, 2018, 9:28 a.m. 1994

«Реал» Испания чемпионатининг 19-турида «Вильярреал»га ютқазди (0:1).

Мадрд жамоаси 18 ўйинда 32 очко тўплаган ва Примеро турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Зидан шогирдлари «Барселона»дан 16 очкога ортда қолиб кетишган.

Бу Қироллик клуби очко тўплаш бўйича кейинги 12 йил ичида кўрсатаётган энг ёмон натижадир – охирги марта 2005/06 йилги мавсумда Мадрид клуби 18 турда 30 очко жамғарганди. Ўша мавсумда «Барселона» якунда «Реал»ни 12 очкога ортда қолдириб, чемпион бўлган.