Россияда яна бир италиялик машҳур мураббий иш бошлаши мумкин
Jan. 14, 2018, 2:17 p.m. 2352

«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Россиянинг «Зенит» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, питерликлар 59 ёшли италиялик мутахассисни ёзда Италия ёки Австралия терма жамоасини бошқариш учун клубни тарк этиши мумкин бўлган Роберто Манчинига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Саррининг «Наполи»билан шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган. Шартномада унинг муддатидан олдин шартномасини бузиши учун товон пули 8 миллион евро сифатида кўрсатиб ўтилган.

Неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис мураббийни жамоада сақлаб қолиш мақсадида, унинг товон пулини бекор қилиб, ойлик маошини 1,5 млн евродан 3 млн еврога оширишни режалаштирмоқда.

Италия А сериясининг ортда қолган 20 туридан кейин «Наполи» «Ювентус»ни 1 очкога ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.