«Реал» «Вильярреал»га қарши мағлубиятли ўйинда Примера рекордини ўрнатди
Jan. 14, 2018, 10 a.m. 4549

«Реал» Испания чемпионатининг 19-турида «Вильярреал»га ютқазди (0:1).

Бу ўйинда мадридликлар жамоаси рақиб дарвозаси томон 28 марта зарба берди (7таси аниқ зарба).

Бир ўйинда бир жамоа томонидан 28 марта зарба берилиши – Испания чемпионатининг жорий мавсуми учун рекорд натижа ҳисобланади.

Бу ўйинда Криштиану Роналду 11 марта, Тони Кроос – 5, Гарет Бэйл ва Лука Модрич – 3 мартадан, яна 6 футболчи бир мартадан аниқ зарба йўллаган. Аммо ушбу ўйин қаҳрамони «Вильярреал» посбони Асенхо бўлди.