«Реал» Неймар учун Роналдуни «қурбон қилмоқчи»
Jan. 14, 2018, 12:21 p.m. 14305

«Реал» «ПСЖ»дан Неймарни трансфер қилиш устида иш олиб бормоқда.

Cadena SER тарқатган хабарга кўра, мадридликлар клуби бразилиялик футболчини ЖЧ-2018 якунлангач амалга оширмоқчи. Бу трансфернинг бир қисми сифатида парижликларга Криштиану Роналду қўшиб берилиши кўзда тутилган.

Бундан аввалроқ ҳам «Реал» Неймар учун 400 миллион евролик таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кейинроқ футболчи учун курашга «Манчестер Юнайтед» қўшилди ва унинг нархи 500 миллион еврога кўтарилди.

Неймар 2017 йил ёзида «Барселона»дан Парижга 222 миллион евро эвазига келганди. У парижликлар клубида алоҳида шартлар қўйган — жамоадошлари машғулотлар вақтида унга қўполлик қилиши тақиқланади, шунингдек, у ҳимояланиш тактикалари бўйича машғулотлардан озод этилган.