«Реал» футболчиси ҳакам пенальти белгиламагани учун ютқазишганини айтди
Jan. 14, 2018, 1:11 p.m. 4622

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниэл Карвахал Испания Ла-лигасининг 19-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши учрашув (0:1) борасида фикр билдира туриб, ҳакамликдан нолиди.

«Ўйлашимча, Роналду билан боғлиқ эпизодда пенальти бор эди, шунингдек ҳакам ҳам қизил карточка кўрсатиши керак эди. Ҳакамлар ҳам – одам, улар ҳам худди биздек хато қилиши мумкин. Аммо фақатгина ҳакамлар туфайли ютқазди деган фикрдан йироқман», – дея гапириб ўтган Карвахал.

Эслатиб ўтамиз, учрашувни испаниялик ҳакам Альберто Ундиано Мальенко бошқариб борганди.