«МЮ» «Арсенал» етакчиларини навбати билан қўлга киритмоқчи
Jan. 14, 2018, 10:28 a.m. 5024

«Манчестер Юнайтед» «Арсенал»нинг бир йўла икки етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.  Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, клуб ёзда шартномаси ниҳоясига етадиган икки футболчи Алексис Санчес ва Месут Ўзилни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Манкунианликлар Санчесни маълум сумма эвазига январда сотиб олишни кўзлаётган бўлса, Месут Ўзилни ёзда текинга қўлга киритмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «МЮ» Санчес учун сўралаётган 30 миллион фунт стерлингни тўлашга тайёр эканини билдирганди. Бундан ташқари клуб футболчининг агенти учун 10 млн. фунтдан кўпроқ тўлаши керак бўлади