Мўманий карикатураси: Чўкаётган «Реал»
Jan. 14, 2018, 10:49 a.m. 4444

Испания чемпионатнинг 19-туридан ўрин олган «Реал» ва «Вильярреал» жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар ўз тарихида биринчи марта Мадриддан ғалаба (1:0) билан қайтди.

Натижада «Реал» навбатдаги муваффақиятсизликка учради ва ЕЧЛ учун бериладиган йўлланма учун бериладиган ўринлар ҳам энди курашиб қўлга киритиладиган бўлиб қолди. Клуб ҳимоячиси Марсело жамоанинг ўйинларига изоҳ бера туриб «Реал»нинг чўкаётганини алоҳида таъкдлаб ўтди.

Goal.com интернет-нашри рассоми Умар Мўманий эса бу ҳолатда тезда муносабат билдирди. Иорданиялик карикатура устаси «Реал»нинг ҳолати чўкаётган «Титаник» кемасига ўхшатди. Бу ўринда машҳур фильмдаги Жек ролида Зидан, қиз Роуз ролида эса Криштиану Роналду тасвирланган.