Марсело яна бир бор «Реал» чўкаётгани ҳақида айтди
Jan. 14, 2018, 8:17 a.m. 5339

«Реал»да 11-мавсумни ўтказаётган бразилиялик ҳимоячи Марсело «Вильярреал»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин жамоасининг кейинги вақтлардаги натижалари ҳақида фикр билдирди. 

«Бу мен бу ерга келиб кўрган энг ёмон вазият. Биз яхши футбол намойиш этишга ҳаракат қилмоқдамиз, тўп билан ҳаракатланиб, гол уришга интилмоқдамиз. Аммо ўхшамаяпти. Шуни ҳис қилмоқдаманки, биз тарқоқмиз ва чўкмоқдамиз. 

Биз бундай ёмон ҳолатга лойиқ эмасмиз, яхши ўйнаяпмиз деб ўйлайман, аммо тўп дарвозага киришни истамаяпти. Негалигини мен тушунтириб бера олмайман. Биз қаттиқ зарба олдик, аммо кейинги ўйинда ўзимизга келишга ҳаракат қиламиз», — дея Марселонинг сўзларини келтирган ВВС. 

18 январь куни «Реал»ни Испания Кубоги чорак финалида «Леганес»га қарши ўйин кутмоқда.