«Манчестер Сити» энди бошқа футболчини сотиб олмоқчи
Jan. 14, 2018, 11:43 a.m. 6330

«Манчестер Сити» Франциянинг «Ницца» клуби яримҳимоячиси Жан-Микаэл Серига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, футболчига шунингдек «Ливерпуль», «Эвертон» ва «ПСЖ» жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.

«Шаҳарликлар» 26 ёшли ивуарлик футболчини январдаёқ сотиб олиши мумкин, агар бу иш амалга ошмайдиган бўлса, ёзги трансферлар вақтида бу трансферга яна қайтилади. Манкунианликлар уни ёзда жамоани тарк этадиган Яя Туре ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ницца» августда Серини «Барселона» сотишга рози бўлган, аммо сўнгги сонияларда каталонияликлар номаълум сабаблар туфали бу трансфердан воз кечишганди.