«Ливерпуль» Коутиньо ўрнига янги ўринбосар топди
Jan. 14, 2018, 3:41 p.m. 7946

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ўзининг асосий трансфер мақсадларидан бири «Монако» яримҳимоячиси Тома Лемарни сотиб олмайдиган бўлди. Бу ҳақда Sunday Times нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, монегаскликлар билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолган, шу боис «қизиллар» Дортмунднинг «Боруссия» клуби 19 ёшли яримҳимоячиси Кристиан Пулишич билан музокараларни бошлаш арафасида турибди.

Пулишич мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп билан Дортмунддаги фаолияти бошида бирга ишлаган.