Кроос «Реал»нинг эндиги мақсадини айтди
Jan. 14, 2018, 9:48 a.m. 10162

«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос Испания чемпионатининг 19-турида «Вильярреал»дан учралган мағлубиядан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Биз чемпионатдаги ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб ҳаракатланишимиз лозим. Энди олдимиздаги асосий вазифа кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш учун имкон берадиган ўринни эгаллашдир. Бу мавсумнинг қолган қисмидаги асосий мақсадимиз бўлиши керак.

Пешқадам билан 16 очколик фарқ жуда катта. Энди чемпионлик ҳақида эмас, фақат кейинги ўйин ҳақида ўйлаш керак. Имкон қадар кўпроқ очко жамғариб, «Реал» – тўртликда қолишини кафолатлашимиз керак», – дея Крооснинг сўзларини келтирган Marca.

«Реал» 18 ўйинда 32 очко жамғарган ва 4-ўринда турнир жадвали карвонбошиси «Барселона»дан 16 очколик фарқ билан бормоқда.