Криштиану Роналду Ла-лигада энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда
Jan. 14, 2018, 6:01 p.m. 3421

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Ла-лигасининг 19-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши учрашувда (0:1) жамоасига ҳеч қандай самарали ҳаракат билан ёрдам бера олмади.

Whoscored статистика маркази берган ҳисоб-китобларга кўра, португалиялик футболчи Испания Ла-лигасида 3 ёки ундан кўпроқ гол киритган 66 футболчи ичида энг ёмон сермаҳсуллик намойиш этмоқда.

Статистикага кўра, Роналду ҳозирга қадар Испания чемпионати ўйинларида ўзига яратиб берилган имкониятларнинг фақат 4,3 фоизидангина унумли фойдаланаётган экан.