Кейн Ширер ортидан кейин Шерингемнинг рекордини ҳам янгилади
Jan. 14, 2018, 8:51 a.m. 3223

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн машҳур Тедди Шерингемнинг «шпорлар» учун АПЛ ўйинларида урган голлари сони бўйича рекордини (97) янгилади.

24 ёшли форвард АПЛнинг 23-турида «Эвертон»га қарши ўйинда дубль қайд этди. Бу унинг «Тоттенҳэм Ҳотспур» сафида урган 97 ва 98-голлари бўлди. Кейн 47-дақиқада Сон Хин Миннинг голли пасидан кейме жамоасининг ҳисобдаги устунлигини оширганди. Ўйин давомида Эрик Дайер уни яна бир голли пас билан таъминлади.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида Ҳарри Кейн 22 ўйинда 20 гол урган.

Кейин ўтган йил охирида бошқа бир собиқ англиялик футболчи Алан Ширернинг АПЛ ўйинларида бир календарь йили давомида кўп гол уриш бўйича рекордини янгилаганди. Алан Ширер 1995 йилда «Блэкберн Роверс» сафида 36та гол урганди. Кейннинг 2017 йилда АПЛда урган голлари сони 39тани ташкил қилди. У шунингдек, барча турнирлар доирасида урилган голлари сони (53) бўйича Месси ва Роналдуни ортда қолдириб, Европада тенгсиз бўлди.