Гвардиола «Сити»да ўзи учун «янги Месси»ни белгилаб олган
Jan. 14, 2018, 3:56 p.m. 8018

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби вингери Лерой Сане «шаҳарликлар» сафига ўтганидан сўнг ўйинида қанчалик ўзгариш бўлгани ҳақида гапириб берди.

«Бу ерга келганимнинг биринчи куниданоқ анча ўсишга эришдим. Гвардиола менга ҳаммасини тушинтириб берганди - қандай ўйнаш, тўп билан ва тўпсиз қандай ҳаракат қилиш. Унинг сенга ўсишинг учун исталганча ёрдам беришини ҳис қилиш ёқимли. Бу жамоа учун ҳам, футболчилар учун ҳам жуда яхши.

Премьер-лигага мослашиб олишим, маҳаллий аҳоли ва янги жамоадошларим билан танишиб олишим учун менга бироз вақт керак бўлди. Мен уларнинг ишончини оқлашим шарт. Пеп мени худди Мессидек эркин ҳаракат қилишим кераклигини айтади», - дея 22 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Le 10 Sport.