«Барселона» футболчисининг ўз юртига қайтиши можарога сабаб бўлди
Jan. 14, 2018, 5:49 p.m. 9104

Арда Тураннинг «Барселона»дан «Истанбул Башақшеҳир» клубига кўчиб ўтиши бир қатор можароли ҳолатларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Турк клубининг беш нафар футболчиси Арда Тураннинг Истанбулга қайтишидан сўнг журналистлар билан жанжалга аралашиб қолган. Шундоқ ҳам Туранни Туркия аэропортида кутиб олиш жараёнида мухлислар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юзага келган бўлса, ундан сўнг футболчилар ва журналистлар ўртасида можаро келиб чиққан.

Жанжалда Турандан ташқари Вулқон Бобожон, Эмре Белезўғлу, Уфуқ Жейлан ва Ялчин Айхан иштирок этгани қайд этилмоқда.