Зидан «Реал»даги келажаги ҳақидаги қарорни ўзи қабул қилади
Jan. 13, 2018, 8:32 p.m. 4121

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан салбий натижалар туфайли истеъфога чиқарилмайди, деб хабар беради Испания матбуоти.

Мадрид клуби раҳбарияти франциялик мутахассисни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва уни ишдан бўшатмоқчи эмас.

Бундан ташқари, Зидан мавжуд вазиятнинг қандайлиги ҳақида жуда яхши тасаввурга эга ва бошқарув тизгинини қўлдан чиқарса, шахсан ўзи мавсум охирида истеъфо беришга тайёр. 

У мавсум якунланганидан сўнг, жамоа натижаларини таҳлил қилади ва «Реал»да қолиш ёки кетиш ҳақидаги қарорни ўзи чиқаради.