Зидан: «Аввал бундай мураккаб вазиятга тушмаган эдик»
Jan. 13, 2018, 11:22 p.m. 7265

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан, Ла Лига 19-туридан ўрин олган «Вильярреал»га (0:1) қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди.

«Бу жуда мураккаб вазият, аввал унга дуч келмагандик. Биз охиригача курашдик, аммо тўп рақиб дарвозасига киришни истамади. 

Бизда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо футболда фақат голлар инобатга олинади. 

Футболчиларимни айбламайман. Бугунги мағлубият оғир бўлди, ундан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Биз бунга лойиқ эмасдик» - деб Зидан сўзларини келтирмоқда AS.