«Спартак» шов-шувли твитни ўчириб ташлади
Jan. 13, 2018, 9:07 p.m. 3259

Москванинг «Спартак» клуби твиттер саҳифасида эълон қилган ва шов-шувга сабаб бўлган твитни ўчириб ташлади.

Аввалроқ, ҳимоячи Георгий Жикия бразилиялик жамоадошлари Луис Адриано, Педро Роша ва Фернандонинг БААда олиб бораётган машғулоти видеосини жойлаштирган ва «Қаранг, шоколадлар қуёшда эримоқда», – деган ёзувни қолдирган.

Бу твит интернетда жуда кўп муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлди. Бир қанча хорижий ташкилотлар ва матбуот нашрлари клубни ирқчиликни оқлаётганликда айблаган эди.