«Шоколадларга қаранг, қуёшда эрияпти» - «Спартак» ирқчиликда айбланди
Jan. 13, 2018, 8:12 p.m. 1727

Москванинг «Спартак» клуби ва унинг ҳимоячиси Георгий Жикия ирқчиликда айбланмоқда.

Футболчи клуб расмий твиттерида, бразилиялик жамоадошлари Луис Адриано, Педро Роша ва Фернандонинг БААда олиб бораётган машғулоти видеосини жойлаштирган ва «Қаранг, шоколадлар қуёшда эримоқда», – деган ёзувни қолдирган.

Бу твит интернетда жуда кўп муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлди ва клуб ирқчиликни оқлаётганликда айбланди.

Хусусан, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи FARE ташкилоти раҳбари Пиара Пауар «Спартак» ва унинг ҳимоячиси қолдирган твитни қоралаб чиқди.

«Ирқчилик – жаҳон чемпионатини қабул қилиш арафасида турган Россиянинг энг катта муаммоларидан биридир. Мамлакатнинг энг номдор клуби томонидан ирқчиликни оқланиши тўғри иш эмас», – деди Пауар.