«Шахтёр» «Манчестер Сити»дан кўпроқ пул ундирмоқчи
Jan. 13, 2018, 10:14 a.m. 2776

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Украинанинг «Шахтёр» клуби яримҳимоячиси Фредга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бук ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Сити» қизиқишининг исботи сифатида футболчи учун 45 млн фунт стерлинг (тахминан 55 млн евро) компесация пули таклиф қилган. Аммо Украина чемпиони футболчи учун кўпроқ пул ишлаб олишни кўзламоқда. «Шахтёр»Фредни сотишга рози бўладиган аниқ сумма ошкор қилинмаган. 

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Фредни бошқа бир яримиҳиоячи, ўз вақтида айнан Донецкдан Манчестерга келган Фернандиньонинг ўрнига узоқ муддатлик ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Фред жорий мавсумда Украина чемпионатида 16 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган.