Саудия Арабистонида илк бор аёллар футбол учрашувига ташриф буюрдилар
Jan. 13, 2018, 8:40 a.m. 1918

Саудия Арабистони тарихида илк бор спорт трибуналарида аёлларни кўриш мумкин бўлди: 12 январда мамлакат аёллари илк бор футбол учрашувига ташриф буюра олишди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.   

Аёллар ташриф буюрган учрашув мамлакат чемпионати доирасида маҳаллий “Ал-Аҳлий” ва “Ал-Батен” клублари ўртасида Жиддада бўлиб ўтган.

Аёллар Саудия Арабистони ҳукумати томондан 2017 йил октябрда қабул қилинган фармонга кўра бундай имкониятга эга бўлдилар. Бу фармон саудиялик аёлларга мамлакат стадионларидаги спорт тадбирларига ташриф буюришга рухсат беради.