«ПСЖ» ва «Реал» Алиссон учун курашади
Jan. 13, 2018, 1:40 p.m. 2952

«Рома» дарвозабони Алиссон Бекер топ-клублар назарига тушган. 

Италиялик журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, футболчини «Реал» ва «ПСЖ» қўлга киритишга уриняпти.

Аввалроқ, Мадрид клуби «Атлетик» посбони Кепа Аррисабалага трансферини амалга оширмоқчи, бироқ, унинг жароҳати борлиги маълум бўлгач, бу фикридан қайтган эди. Энди «қаймоқлилар» «Рома» посбонига эътибор қаратмоқда.

Ўз навбатида, «ПСЖ» ҳам янги дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи.

Италия чемпионатида Алиссон 19та ўйинда майдонга тушган ва 9та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.